Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода қурилаётган Президент мактаби мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади
10:19 / 2020-06-17

Мамлакатимизда очилаётган Президент мактаблари янги авлод кадрларини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда очилаётган Президент мактаблари янги авлод кадрларини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур билим даргоҳлари иқтидорли болаларни саралаш, замонавий технологиялар асосида ўкувчи-ёшларга билим бериш ва тарбиялаш бўйича ягона тизим ҳисобланади. Энг асосийси мазкур даргоҳда таълим оладиган ёшларга ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида сабоқ берилади.

Шундай мактабларнинг бири Бухоро шаҳрида замонавий архитектура қурилиш талаблари асосида бунёд этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги хамда янги ўқув йили арафасида топширилиши мўлжалланаётган мазкур объект 168 ўринли бўлиб, айни пайтда қурилиш-таъмирлаш ишлари авжида.

Умумий майдони 2 гектар бўлган иншоотдан ётоқхона, стадион, бассейн, ёпиқ ва очиқ спорт заллари, кутубхона, болалар дам олиш жойлари, чет элдан келадиган ўқитувчилар учун алоҳида меҳмонхона, автотураргоҳ, ота-оналар учун кутиш жойи, фаоллар зали жой олган.

photo_2020-06-17_08-40-57.jpg

– Мазкур иншоотнинг ўзига хослиги замонавий технологиялар асосида қурилаётганидадир, – дейди объект дизайнери 29 ёшли Илҳом Муҳаммедов. – Маълумки Бухоронинг иқлим шароити ёзда жуда ҳам иссиқ, қишда ўта совуқ ҳисобланади. Мана шу шароитни инобатга олган ҳолда, Шарқ меъморчилиги анъаналари асосида бинонинг фасад қисмида чет элдан олиб келинган серомит тошидан фойдаланилди. Бу қурилиш маҳсулоти бинонинг ичидаги ҳароратни фаслларга қараб бир хил сақлайди. Мазкур қурилиш материали жорий йилдан бошлаб вилоятнинг барча қурилиш объектларида ишлатилади. Илгари бу қурилиш маҳсулотидан фойдаланилмаган. Объектнинг ички қисмида ёнғинга қарши материаллар ишлатилган. Мактабда махсус интерактив жиҳозлар, ноутбуклар, ўқув қуроллари ва электрон доскалар ўрнатилмоқда.

Қувонарлиси, қурилиш ишларида бухоролик 100 нафар ёшлар меҳнат қилмоқда.