Бухорода тиббий маслаҳат гуруҳи иш бошлади
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида олий малакали шифокор, етакчи профессор-ўқитувчилардан ташкил этилган тиббий маслаҳат ишчи гуруҳи тузилди.
Бугун мамлакатимизда тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда жонбозлик кўрсатаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида олий малакали шифокор, етакчи профессор-ўқитувчилардан ташкил этилган тиббий маслаҳат ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур ишчи гуруҳи таркибида эпидемиолог, инфекционист, вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, эндокринолог, гематолог каби 20 дан ортиқ тор соҳа мутахассислари фаолият олиб бормоқда.
Гуруҳнинг асосий мақсади вилоят аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, фуқароларга касалликлар ва уларнинг олдини олиш бўйича зарурий тиббий маслаҳатлар бериш, хусусан, уларга тез тиббий ёрдам ва касалликларни эрта диагностика қилиш ҳамда самарали даво чораларини кўришдан иборат.