Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода табиий офат натижасида 115 мингтадан ортиқ аҳоли хонадонида газ таъминоти узилган
15:19 / 2020-04-28

2020 йилнинг 27 апрель куни соат тахминан 20.30 ларда Бухоро вилоятида бошланган кучли шамол эсиши ҳамда ёмғир ёғиши оқибатида катта талофатлар юзага келди.


2020 йилнинг 27 апрель куни соат тахминан 20.30 ларда Бухоро вилоятида бошланган кучли шамол эсиши ҳамда ёмғир ёғиши оқибатида катта талофатлар юзага келди.

Натижада аҳоли хонадонларининг том қисмлари, кўчалардаги дарахтларнинг синиши ва қўпорилиши, ер усти газ қувурлари ва улардаги иншоотларга зарар етганлиги аниқланди.

“Ҳудудгаз Бухоро” МЧЖ матбуот хизматининг хабарига кура, мавжуд умумий ҳолатга кўра, газ тармоқларида 120 дан ортиқ авария ҳолатлари аниқланган. Бу каби авария ҳолатларининг аниқланганлиги сабабли, “Шофиркон-1”, “Шофиркон-2”, “Пешку-1”, “Пешку-2”, “Ромитан-2”, “Ромитан-3”, “Ромитан-4”, “Жондор-1”, “Известковый”, “Ғиждувон”, “Шофиркон-2” каби газ тақсимлаш станциялари (ГРС) ва “Ғиждувон”, “Олот” ва “Қоракўл” каби йўналишлар фавқулодда ўчирилган хамда табиий газ таъминоти тўхтатилган.

Бунинг оқибатида вилоятда жами 115 минг 170 та аҳоли хонадонлари, жумладан, Бухоро шаҳрида 3400 та, Когон туманида 4240 та, Ромитан туманида 8660 та, Пешкў туманида 6870 та, Бухоро туманида 4680 та, Вобкент туманида 2720 та, Ғиждувон туманида 42370 та, Шофиркон туманида 11680 та, Жондор туманида 14950 та, Қоракўл туманида 9540 та, Олот туманида 5410 та ҳамда Қоровулбозор туманида 650 та хонадонларда табиий газ етказиб берилиши вақтинчалик тўхтатилган.

Мазкур талофатларни бартараф этиш учун, шаҳар ва туманларда барча зарур техника механизмларидан иборат жами 44 та авария-тиклаш бригадаси ташкил этилган. 146 нафардан иборат ишчи ходимлар жалб этилган. Газ тармоқлари ва улардаги иншоотларда таъмирлаш ишлари амалга оширилганидан сўнг, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳамда истеъмолчиларни огоҳлантирган ҳолда табиий газ етказилиши қайта тикланади.