Бухорода ҳомийлар томонидан 113,5 миллион сўмдан ортиқ хайрия ишлари амалга оширилди
Бундан ташқари, вилоятнинг 13 та туман (шаҳар)лари марказларида ишонч телефонлари ташкил этилган.
Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Хайрияларни мувофиқлаштириш марказида доимий тарзда ташаббускор 40 нафар волонтёрлар (кўнгилли ёшлар) ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари, вилоятнинг 13 та туман (шаҳар)лари марказларида ишонч телефонлари ташкил этилган.
Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “Call-марказ” нинг 1197 қисқа рақами ҳамда туман (шаҳар)лар марказидаги ишонч рақамлари соат 9:00 – 17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.
Бугунги кунга келиб, Бухоро шаҳар аҳолиси томонидан “Call-марказ”га жами 2489 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шаҳар бўйича манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари хонадонларга етказиб берилди.
Марказга вилоятдаги саховатпеша ташаббускор ҳомийлар томонидан бугунги кунга қадар 113,5 миллион сўмдан ортиқ маблағ ҳисобида хайрия ишлари амалга оширилган.