Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Беш ташаббус ҳафталиги” тадбирларига старт берилди
12:07 / 2020-11-03

Бухоро Ёшлар марказида “Беш ташаббус ҳафталиги” тадбирларига старт берилди.


Бухорода Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг эртанги истиқболи, маънавиятимиз ривожи учун хизмат қилувчи 5 та муҳим ташаббуснинг амалиётга татбиқи қизғин давом этмоқда.

Бухоро Ёшлар марказида “Беш ташаббус ҳафталиги” тадбирларига старт берилди.

photo_2020-11-03_12-20-17.jpg

Ҳафталикнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Умаров таъкидлаганидек, ташаббус доирасида ҳар бир шаҳар ва туманида янги китоб дўкони, Бухоро ва Когон шаҳарлари, Шофиркон, Қоракўл, Ғиждувон туманларидаги маданият ва истироҳат боғларида, аҳоли гавжум жойларда енгил конструкцияли китоб дўконлари фаолияти йўлга қўйилди.

photo_2020-11-03_12-20-18.jpg

 Ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида қисқа муддатда умумтаълим мактабларидаги спорт секциялари сони 2860 тадан 3370 тага етказилди. Бундан ташқари, олис ва чекка қишлоқларда енгил конструкцияли “сендвич-панел”дан кичик спорт заллари, сунъий қопламали спорт иншоотлари қурилишига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Шунингдек, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш мақсадида барча шаҳар-туманларда рақамли технологиялар ва IT-тадбиркорлик ўқув марказларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, айни вақтда Бухоро ва Когон шаҳарларида, Қоракўл, Олот туманларида шундай марказлар ўз фаолиятини бошлади. Яқин вақт ичида Бухоро ва Жондор туманларидаги марказлар ҳам фойдаланишга топширилади.

photo_2020-11-03_12-20-19.jpg

Беш ташаббус ижроси доирасида шунингдек, маҳаллий бюджет ҳисобидан харид қилинган қарийб 30 мингта турли мавзудаги китоблар, 12 мингдан зиёд спорт жиҳозлари бугунги тадбирда “Беш ташаббус карвони”га ортилиб, шаҳар ва туманлардаги мавжуд 536 та умумтаълим мактабига топшириш учун йўл олди.

photo_2020-11-03_12-20-20.jpg

Маросимда, санъат, спорт ва ахборот технологиялари йўналишида юқори марраларга эришган ёшлар иштирокида “Беш ташаббус ҳафталиги” тадбирларига рамзий старт берилди.