English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Бухорода ҳам 11 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга йўл олди
14:23 / 2020-04-20

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 57 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 68 нафарга етди.


Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказидан яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жойлаштирилган.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 57 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 68 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 238 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.​