Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 97 та янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
12:30 / 2020-10-10

Бухоро вилояти ҳокимлигида 2020-2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли инвестиция лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Бухоро вилояти ҳокимлигида 2020-2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли инвестиция лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров бошқарган йиғилишда тегишли идоралар мутасаддилари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидланишича, вилоятда кичик саноат зоналари ва бошқа ҳудудлар инфратузилмасидан самарали фойдаланиб, юқори технологияли қувватларни ташкил этиш, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Вилоятда амалга ошириш учун умумий қиймати 2 триллион 260 миллиард 409 миллион сўмлик 97 та янги инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган. 

Саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид ушбу лойиҳалар ижроси натижасида минглаб иш ўрни яратилади. Лойиҳалар қўшимча қиймати ва маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган. Турли хилдаги қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё воситалари, шиша буюмлари шулар жумласидандир.

Вилоят раҳбари ҳар бир лойиҳани хизмат кўрсатувчи тижорат банклари кесимида таҳлил қилди. Ушбу лойиҳалар вилоятнинг мавжуд инфратузилмасидан самарали фойдаланган ҳолда бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳолини иш билан таъминлаш жиҳатидан муҳимлигини таъкидлаб, уларни тезроқ ишга тушириш бўйича кўрсатмалар берди. Лойиҳаларни ўз муддатидан кечиктирмай ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.

Муҳокамада ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ишларни олиб бориш таъкидланди. Ҳар бир маҳаллани мева-сабзавот етиштириш, кичик иссиқхоналарни ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик каби йўналишларга ихтисослаштириш бўйича бошланган амалий ишларни жадаллаштириш ишлари ҳам кўриб чиқилди. Бу борада тижорат банклари томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилди.