Бухорода 9 минг 914 та мурожаатдан 720 таси қаноатлантирилди
Шу билан бирга, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги баёни асосида вақтинчалик тартибга кўра, Давлат хизматлари марказлари томонидан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома бериш жорий этилган эди.
Махсус рухсатномалар озиқ-овқат маҳсулотлари (жумладан тамаки ва алкоголь) ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализацияси билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур тадбиркорлик субъектларида доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий (мулк, ишончнома ёки ижара ҳуқуқи асосида) автотранспорт воситаларига (дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади) берилади. Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган (курьер ва “доставка”) автотранспорт воситалари, мазкур тадбиркорлик субъектларида доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий (мулк, ишончнома ёки ижара ҳуқуқи асосида) автотранспорт воситаларига (ходимлар учун фақат ҳар бир умумий овқатланиш корхонасига бир дона автотранспортга рухсат берилади) бериш назарда тутилганди.
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига берилиши кўрсатилган эди.
Шу билан бирга, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Бухоро шаҳар Давлат хизматлари марказига 9 минг 914 та мурожаат (ариза) келиб тушган бўлиб, шундан, ижобий деб топилган мурожаатларга асосан 720 дона стикер берилди. 8 минг 932 та мурожаатлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги баёни билан тасдиқланган вақтинчалик тартиб талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли рад этилган.