Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 45 та корхонанинг ҚҚСдан мавжуд 17,8 миллиард сўм ортиқча маблағлари қайтарилди
10:15 / 2020-10-09

Корхоналарга бириктирилган давлат солиқ органлари ходимлари ёрдами билан 24 та ариза юборилди. 22 тасининг ҳисоб рақамига 12,6 миллиард сўм маблағлар қайтариб берилди.


Бухоро вилояти давлат солиқ органлари ходимлари ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида бизнес субъектларига ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

Вилоятдаги ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўловчиларнинг мавжуд ортиқча маблағларини қайтаришга кўмаклашиш мақсадида бошқарманинг “Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги” бўлимининг 11 нафар ходимлари ҚҚСдан ортиқча тўлови мавжуд барча корхонанинг шахсий кабинетларига белгиланган тартибда хабарнома жўнатишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ жами 141 та корхонадан 48,9 миллиард сўмлик ҚҚСдан мавжуд ортиқча маблағларни қайтариш юзасидан аризалар қабул қилинди.

Корхоналарга бириктирилган давлат солиқ органлари ходимлари ёрдами билан 24 та ариза юборилди. 22 тасининг ҳисоб рақамига 12,6 миллиард сўм маблағлар қайтариб берилди.

– Когон туманидаги “Когон текс” корхонаси қўшилган қиймат солиғидан мавжуд 966,5 миллион сўм ортиқча тўловини қайтариш бўйича мурожаат қилди, – дейди вилоят ДСБ масъул ходими Баҳодир Қудратов. – Корхонанинг ҳисоботлардаги тегишли камчиликларини тузатишда амалий ёрдам берилди ва ҳисоб рақамига 500 миллион сўм маблағ қайтарилди.

Илгари экспортёр корхоналар ҚҚСдан мавжуд ортиқча маблағни қайтариб олиш учун вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат солиқ қўмитаси ўртасида тўрт беш марталаб қатнашга мажбур бўларди.

Жондор туманидаги экспортёр корхона ҳисобланган “Глобал Мега текстил” МЧЖ ҳам пулини қайтариб олишда турли қийинчиликларга дуч келганди. Эндиликда, эса корхона ўзига бириктирилган давлат солиқ хизмати ходими ёрдамида керакли ҳужжатларни расмийлаштирди. ҚҚСдан мавжуд ортиқча маблағини бор йўғи 2 кунда қайтариб олди.

Рақамлар билан айтганда, айни пайтга қадар вилоятдаги 129 та экспортёр корхоналарнинг бугунги кунга қадар 36 тасидан 16,4 миллиард сўмлик ариза келиб тушган. Шундан, 35 тасининг 15,6 миллиард сўмлик ортиқча маблағи қайтариб берилди.

Шунингдек, вилоят давлат солиқ органлари ходимлари томонидан 16 та экспортёр корхона вакилларига 20,3 миллиард сўмлик ортиқча тўловни қайтариб олиш имконияти мавжудлиги ҳамда аризаларни юбориш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.