Бухорода 43 минг 411 туп дарахт жиддий шикастлангани аниқланди
Бухорода 27 апрель куни содир бўлган табиий офат оқибатида вилоят бўйича 43 минг 411 туп мевали ва манзарали дарахт кучли шамол таъсирида жиддий шикастланган.
Бухорода 27 апрель куни содир бўлган табиий офат оқибатида вилоят бўйича 43 минг 411 туп мевали ва манзарали дарахт кучли шамол таъсирида жиддий шикастланган.
Жумладан, Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг мазкур ҳолат юзасидан Олот туманида олиб борган ўрганишлари ва хатлов хулосасига кўра, бу ерда 5 минг 876 туп мевали ва манзарали дарахт шикаст кўргани аниқ бўлди. Унинг 3 минг 456 тупи манзарали дарахт бўлса, 2 минг 420 тупи мевали дарахт. Илдизи билан қўпорилган дарахтлар сони эса 782 та эканлиги аниқланди.
Айни кунларда туманда синган, илдизи билан қўпорилган дарахтларни ҳодиса жойидан олиб кетиш ишлари бажарилмоқда.

