Бухорода 3391 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилди
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг билдиришича, жорий йилнинг 20 апрель ҳолатида вилоят Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида 3391 та карантин тартиб-қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳуқуқбузарлардан 158 нафари аёллар, 3 нафарини вояга етмаганлар ташкил этмоқда. Аниқланган ҳуқуқбузарликларнинг 45 таси вақтинча чекланган фаолиятни давом эттириш, 18 таси маросим ёки бошқа тадбирлар уюштириш, 3166 таси тиббий ниқоб тақмаслик ва 162 таси карантин қоидаларини бошқача тарзда бузиш билан боғлиқдир.
Шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар натижасида карантин вақтида тегишли рухсатномасиз ва вақтинча ҳаракати чекланган транспорт воситаларини аниқлаш борасида жами 8806 та транспорт воситалари, шундан 5410 та автомашина, 18 та мототранспорт ва 3378 та велосипедлар жарима майдончасига киритилган.