Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 3 юлдузли меҳмонхоналар сони яна биттага кўпайиш арафасида...
13:40 / 2020-10-29

Меҳмонхонада умумий 150 ўринга мўлжалланган 73 та standart single/ double/ twin ҳамда luxe хоналар яратилиши режалаштирилмоқда.


Бухоро шаҳрида катта янгилик бўлиши кутилаётган, миллий ва замонавий услубда қурилган "Garden Plaza Bukhara" меҳмонхонаси шаҳар меҳмонлари ва хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун жаҳон андозаларига мос барча шарт-шароитларни ҳозирламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2 иловасида “GARDEN PLAZA BUKHARA” МЧЖ томонидан Бухоро шаҳри Дилкушо кўчасида меҳмонхона қурилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни вилоят туризмни ривожлантириш департаменти масъуллари томонидан мазкур 3 юлдузли бўлиши кутилаётган меҳмонхона қурилиш ишларида юзага келаётган муаммолар билан яқиндан танишиш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида қурилиш майдонига ташриф буюрилди.

photo_2020-10-29_13-39-22.jpg

Меҳмонхонада умумий 150 ўринга мўлжалланган 73 та standart single/ double/ twin ҳамда luxe хоналар яратилиши режалаштирилмоқда. Мазкур меҳмонхона йил якунига қадар ўз фаолиятини бошлаши натижасида 20 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, “GARDEN PLAZA BUKHARA” МЧЖ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги «Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 433-сонли қарорига биноан инвесторларга янги қурилган 3 ва 4 юлдузли меҳмонхона учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағларига эгалик қилиш истаги билдирилган.

photo_2020-10-29_13-39-23.jpg

Шуни инобатга олган ҳолда, ташриф давомида Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази ДУК ҳамда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти мутахассислари томонидан тадбиркорга субсидия тўғрисида чуқурроқ маълумотлар ва керакли тавсиялар берилди.

Бухоро вилоят туризмни ривожлантириш департаменти Матбуот хизмати