Бухоро ва Хоразм вилоятларида 19 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга йўл олишди
Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди.
Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Бухорода шифо топганларнинг 7 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан чартер рейслар орқали вилоятга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 83 нафарга етди.
Хоразм вилоятида эса тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 293 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.