Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро туманида инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди
09:59 / 2020-09-11

Тақдимотда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тумандаги тижорат банклари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ташаббускор тадбиркорлар иштирок этди.


Тақдимотда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тумандаги тижорат банклари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ташаббускор тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда тадбиркорлар томонидан илгари сурилган балиқчилик, қорамолчилик, паррандачилик, замонавий иссиқхона қуриш бўйича 5 лойиҳа муҳокама қилинди. Айниқса, тадбиркор С.Гадоевнинг "Паррандачилик фаолиятини касаначилик усулида ривожлантириш лойиҳаси" йиғилганларга катта таассурот қолдирди.

Тақдимотда мазкур лойиҳаларнинг соҳалари ва жойлари, маблағларни ўзлаштириш муддатлари таҳлил қилинди. 

photo5390901268014280804.jpg

Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркор-инвесторларга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича туман мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди. 

Тақдимот якунида туман ҳокими Қаҳрамон Дўстов соҳа мутахассисларига йирик бизнес вакиллари ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ва энг қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича зарурий кўрсатмаларни берди.