Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро шаҳри кўчаларига махсус эритмалар ёрдамида ишлов берилмоқда
14:39 / 2020-03-30

Дунёни ташвишлантираётган коронавирус муаммоси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади.


Дунёни ташвишлантираётган коронавирус муаммоси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Вируснинг тарқалмаслигини олдини олиш, инсонлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, озодаликка, гигиеник ҳолатга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида Бухоро шаҳрининг кўчаларида ҳам транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланмоқда.

Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар санитария-эпидемиология осойишталиги бўлими мутахассислари томонидан карантин тадбирлари доирасида марказий кўчалар, майдонлар ва шифохоналар атрофига махсус эритмалар ёрдамида ишлов берилмоқда. 

Бухоро вилояти ИИБ махсус техникалари Бухоро шаҳри ҳудудида дезинфекция ишларига сафарбар этилган.