Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Bukhara City”даги битта мажмуа эронлик тадбиркор томонидан қурилади
15:29 / 2021-03-12

Интернет тармоқлари орқали олиб борилган тарғибот ишлари жараёнида Эрон Ислом Республикаси фуқароси бўлган Варшойи Алиризо Алиакбар “Bukhara City” лойиҳасига қизиқиш билдирди.

Тадбиркор билан дастлабки музокаралар онлайн тарзда олиб борилган эди. Унинг Ўзбекистонга ташрифи жараёнида Бухоро вилоятига ҳам сафари ташкиллаштирилди. Натижада “Bukhara City” лойиҳаси тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ўзаро ҳамкорлик жараёнида вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Шаҳриёров билан олиб борилган мулоқотда тадбиркорлар учун берилган имтиёзлар хусусида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг “Bukhara City” лойиҳасида иштирок этиш учун Бухорода “SADAF HOUSE” МЧЖ – янги хорижий корхона фаолиятини ташкил этди. “Bukhara City” дирекцияси ДУК билан ўзаро шартнома тузган ҳолда белгиланган тартибда дастлабки тўловларни амалга оширди.

Яқинда ўз фаолиятини бошлаган “SADAF HOUSE” масъулияти чекланган жамияти томонидан қизиқиш билдирилган “Bukhara City” мажмуасидаги 35-лотнинг умумий майдони 12 минг 182 м2 ҳудуддан иборат.

Лот талабларига кўра, кўп қаватли аҳоли турар масканининг қурилиш майдони 6 минг 634 м2  ҳудудни ташкил этади. Қурилиш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган тахминий инвестиция микдори 3,2 миллион АҚШ долларидан иборат.  

Тадбиркор  сўзларига кўра, ушбу кўп қаватли бино 2022 йилда жаҳон талаблари асосида замонавий услубда барпо этиладиган “Bukhara City” лойиҳасини безаб туради.  

 

Зариф Комилов, ЎзА