Сериаллар ўзбекистонликлар томонидан азалдан энг кўп муҳокама қиладиган мавзулардан бири. Аввал хориж сериаллари миллий менталитетимизга, маънавиятимизга тўғри келмайди, дедик. Бу билан хусусий телеканаллардаги айрим хорижий сериаллар қисман, баъзилари тўлиқлигича эфирдан олиб ташланди.
Гўёки шу билан муаммога вақтинчалик ечим топилди. Муаммога ечимни эфир вақтини ўзимизнинг миллий ўзбекона сериалларни кўпроқ ишлаб чиқаришда кўриб, эфирни ўзимизнинг маҳсулотларимиз билан бойитишга киришдик. Натижада асл мақсад унутилиб, нодавлат телеканаллар кимўзарга баҳслашиб, сифатга эмас, балки томошабоп мавзуларга урғу берилган сериаллар билан эфир вақтларини тўлдира бошлади. Хўш, бугунги сериалларнинг асосий мавзусига айланиб бораётган ахлоқсизлик, фаҳш ва даюсликни очиқчасига олиб чиқаётган "ижодкорлар" нимани мақсад қилишган? Уларни ким назорат қилади?
Бугун биз халқимизнинг маънавий эҳтиёжларини қондирадиган, бадиий мазмуни юқори, ғоявий жиҳатдан миллий манфаатларимизга жавоб берадиган ўзбекона сериалларни тайёрлаш учун нима ҳалақит бераётгани ҳақида киношунос ва тележурналист Шохира Ҳамро билан суҳбатлашдик.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/k685CJjRujQ" title="Бугуннинг сериаллари томошабинни қаерга етакламоқда?!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Батафсил: Кўриб турганингиздек, бу мавзу аллақачон ҳукумат даражасида ечим топиши керак бўлган катта муаммога айланиб бўлган.
"Мен сериал кўрмайман, менга мавзунинг алоқаси йўқ", дейдиганлар адашади. Ҳеч бўлмаганда яқинларимиздан бири телевизор томоша қилади. Лоқайдлигимиз эвазига бугун кичкина бўлиб кўринган муаммо эртага катта бир фожеага айланиб улгурмасидан ҳар биримиз томошабин сифатида соғлом танлов қилишни ўрганишимиз керак.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов, ЎзА