Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугуннинг аёллари қанчалик эркин? (+видео)
09:57 / 2026-02-20

Сўнгги йилларда “Аёллар дафтари”, касбга ўқитиш ва имтиёзли кредитлар орқали минглаб хотин-қизлар банд қилинмоқда. Бироқ айрим ҳудудларда иш ўринларининг барқарор эмаслиги ва бозор талабига мос касблар танланмаслиги самарадорликни пасайтиради. Маҳалла тавсиянома, маслаҳат ва ҳужжатлаштиришда кўмак беради, кредит олишга йўналтиради.

Айрим жойларда кооперация ва уй меҳнати асосида кичик бизнес моделлари шаклланмоқда. Шаҳарда имкониятлар ва ахборотга кириш кенг, аммо рақобат юқори. Қишлоқда эса анъанавий қарашлар таъсири кучли, бироқ қўшничилик ва жамоавийлик омили фаолликни ошириши мумкин.

Грант дастурлари, лидерлик тренинглари, “маҳалла маслаҳат кенгаши”да аёллар квотасини кенгайтириш, жамоатчилик назоратида фаол иштирокини рағбатлантириш самарали бўлиши мумкин. Бу жараён болалар тарбияси ва оилавий муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин.

Консуллик ёрдами ва меҳнат шартномалари орқали ҳимоя механизми мавжуд, аммо норасмий миграция ҳолатларида ҳуқуқий ҳимоя заифлашади. Аёлнинг даромад манбаига эга бўлиши оила иқтисодини мустаҳкамлайди, ижтимоий мақомини оширади ва қарор қабул қилишда фаоллигини кучайтиради. Рақамли кўникмаларни ривожлантириш, бозорга йўналтирилган касблар, аёллар кооперацияси, ижтимоий тадбиркорлик ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш устувор бўлиши керак.

Мазкур мавзу юзасидан Юнусобод тумани Оила ва хотин қизлар бўлими бош мутахассиси Гавҳар Қаршиева билан "Бирга бир" суҳбатлашдик.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pKCUVrGJbaI" title="Bugunning ayollari qanchalik erkin?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов (видео), ЎзА