Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги Қўнғирот
15:55 / 2024-07-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қўнғирот тумани Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, ҳудудий ер майдони бўйича Ўзбекистон Республикасининг 12 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасининг эса 46 фоизини ташкил қилади.  

Туман қўшни Туркманистон ва Қозоғистон Республикалари ҳамда Мўйноқ, Кегейли ва Қонликўл туманлари билан чегарадош. Ўсиш нуқтаси, яъни драйвери чорвачилик, нефть ва кимё саноати соҳаларига ихтисослаштирилган. Бугунги кунда туман ҳудудидаги 21 та маҳалла, 5 та шаҳарча ва 13 та овул фуқаролар йиғинида жами 135 мингдан зиёд аҳоли ўзаро ҳамжиҳатликда фаровон ҳаёт кечирмоқда.  

Туманнинг ғарбий қисмида Устюрт текислиги жойлашган бўлиб, асосий ер усти ва ер ости бойликлари шу жойдан қазиб олинади. Бу ерларда оҳактош, гипс, ош тузи, нефть, газ конденсатлари ва бошқа қазилма бойликлари конлари мавжуд.

[gallery-18441]

Тумандаги Устюрт газ-кимё мажмуаси ва Қўнғирот сода заводи нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги энг йирик саноат корхоналари ҳисобланади. Устюрт газ-кимё мажмуасида йилига 4,5 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш ҳисобидан 3,7 миллиард куб метр газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ва бошқа қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Қўнғирот сода заводида эса йилига 200 минг тонна кальцийланган сода маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, нафақат ички бозорга, балки, қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиняпти. Ушбу корхоналар туман аҳолиси бандлигини таъминлаши билан бирга, ижтимоий ҳаётнинг яхшиланишига ҳамда республика иқтисодиёти барқарорлашишига ўзининг самарали таъсирини кўрсатмоқда.  

Бугунги кунда Қўнғирот тумани марказидан бошлаб ҳудуддаги ҳар бир маҳаллада кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Иқтисодиёт ва ижтимоий объектлар, идора ва ташкилот бинолари реконструкция қилиниб, кўча ва хиёбонлар манзарали дарахтлар ва гуллар билан безатилмоқда. Бу жараён айниқса, яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида яна кенг қулоч ёйган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА