Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги меҳнат ярмаркасида 3 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди
11:01 / 2021-08-05

Ўзбекистон фуқароларини хорижда бандлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари ҳамкорлигида бугун, 5 август куни онлайн тартибда меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда корхона ва ташкилотлар пайвандлаш, монтаж, пардозлаш, ғишт териш, бетон қуйиш, балиқни қайта ишлаш, қандолат маҳсулотлари ва тикувчилик, ҳайдовчилик, куръерлик, юк ташиш, иссиқхона, сабзавотлар етиштириш, қўзиқорин териш ва бошқа ишларга 3 мингдан ортиқ бўш иш ўринларини таклиф қилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан Россияда ишлаш истагида бўлган кўплаб фуқаролар меҳнат ярмаркасида иштирок этди.

Онлайн тарзда ўтказилган меҳнат ярмаркасида иш берувчиларнинг аксарияти фуқароларни иш жойларига етиб олиши учун авиачипта ва ҳужжатларни (патент) расмийлаштириш харажатлари кўмаклашишини маълум қилди.