Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги кунда кадрлар очиқ танлов орқали ишга қабул қилинмоқда
12:22 / 2021-12-21

Бугунги кунда 60 та вазирлик ва идора, 207 туман, шаҳар ҳокимликлари тизимида кадрлар очиқ танлов орқали ишга қабул қилинмоқда. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов "Тошкент ёшлар форуми — 2021" доирасида ёш давлат хизматчилари билан ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилди.

— Бир пайтлар ушбу платформа 5 та вакант лавозим билан иш бошлаган, – деди Отабек Ҳасанов. – Ўтган қисқа вақт давомида барча жараёнлар такомиллаштирилиб борилди. Очиқ танлов юзасидан мурожаатлар боти ишга тушди. Танлов жараёнларини ижтимоий тармоқларда онлайн узатиш имконияти яратилди. 

Қатор вазирлик, идоралар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Тўғри, бу бир томондан давлат хизматига ишга киришни қийинлаштирди. Сабаби, энди рақобатчилар бор. Билим, тажриба, кўникма очиқ майдонда синалади. Бу эса бугунги кунда давлат хизматини сифатли кадрлар билан тўлдиришда муҳим мезон бўлиб хизмат қилмоқда. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш ўринлики, бугун бир кунда ўртача 140 та танлов эълон қилиниб, 1 минг 350 нафар номзод вакант лавозимлар учун ҳужжат топширмоқда. 

Гулноза Бобоева, ЎзА