French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги газеталарни варақлаганда…
14:42 / 2021-09-07

Бугун нашрдан чиққан газеталар минтақа ва юртимизда юз бераётган ўзгаришларга кенг эътибор қаратаётгани, кундалик муҳим янгиликларни бор тафсилотлари билан ёритишга интилаётгани ўқувчи диққатини ўзига тортади.

«Янги Ўзбекистон» газетаси ислоҳотларни ёритишда фаоллиги билан ажралиб туради. Газета кеча – тунда Токио сафаридан катта ғалабалар билан қайтган паралимпиячиларни кутиб олиш тадбирларига алоҳида эътибор қаратган. «Янги Ўзбекистонга янги ғалабалар муборак!» XVI Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон спортчилари муносиб кутиб олинди» номли мақола орзулари ушалган паралимпиячиларимизнинг ғалабаларига бағишланган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 6 сентябрь куни фармацевтика тармоғида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги лойиҳалар тақдимоти билан танишуви билан боғлиқ маълумотлар газетанинг биринчи саҳифасидан ўрин олган. «Юксалиш ва янгиланишлар даври», Уч минг йиллик давлатчилигимиз тарихи кўзгуси», «Шахсий масъулият ва қатъий ижро интизоми – Олий таълим ислоҳотлари муваффақияти гарови» каби мақолалар ҳам муҳим ва долзарблиги билан газетхон эътиборини ўзига тортади. Шунингдек, газетада Янги Ўзбекистон янгиликлари – ислоҳотлар меваси бўлмиш ўзгаришлар таҳлилига оид мақолаларга ҳам кенг жой ажратилган.

«Халқ сўзи» газетаси ижодкорлари ҳам газетанинг бугунги сонида юртимизда юз бераётган янгиланиш, ўзгаришларга кенг эътибор қаратган. Кун қаҳрамонлари – Токиодан зафар билан қайтган паралимпиячиларимизни кутиб олиш тадбирларидан тайёрланган жонли лавҳалар газетхон кўнглидан жой олади. «Жасорат, матонат ва юртга садоқатнинг юксак намунаси» Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган XVI Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимизни Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросимига бағишланган. Газета саҳифаларидан жой олган «Биринчи қўнғироқ жаранглади», «Иллатдан узоқ бўлган исканжага тушмас», «Охирги беш йилда нималарга эришдик?» каби мақолалар мазмун-моҳияти билан бугунги кун руҳини ўзида акс эттиргани билан эътиборлидир.

«Ишонч» газетасини саҳифалаб, кун янгиликларини ўзига хос тарзда ифодаланганига гувоҳ бўласиз. Саҳифалар ранг-баранг, мазмундор. Ундан ўрин олган аксарият хабар, ахборот, мақолалар «Ишонч» мухлислари кўнглидан чуқур жой олиши шубҳасиз. «Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади», «Аёлларни қўллаган кам бўлмас», «Муаллимдан етти қадам ортда юринг» каби мақолалар ўқувчини беэътибор қолдирмайди. Паралимпиячиларимиз ғалабасига бағишланган «Ватан шонин улуғлаб...» саҳифаси ва таниқли адиб, журналист Ҳаким Сатторийнинг «Нур ичра зулмат ёхуд китоб мутолааси қачон эҳтиёжга айланади?» мақоласи инсон руҳиятига ижобий импульс берадиган жонли мақолалар сирасига киради.

«Инсон ва қонун» газетасининг бу галги сони ҳам ранг-баранг мақолаларга бой. Газетанинг биринчи саҳифасида Адлия вазирлиги мустақиллик йилларида амалга оширган 30 та муҳим ислоҳот ҳақида маълумот беради. Газета саҳифаларидан ўрин олган «Мадад» – халқнинг ҳуқуқий мададкори», «Миллий брендларнинг яратилиши ва муҳофазаси – муҳим жараён», «Иш ҳақини ололмаслик муаммоси қачонгача давом этади?», «Фаровонлик сари 30 қадам» каби мақолалар кўтарилган масалаларнинг муҳимлиги билан ўқувчи эътиборида бўлади. Бундан ташқари, газета саҳифаларидан ўрин олган яна бир қатор қизиқарли мақолалар ҳам борки, эътиборга лойиқдир.

Бугунги газеталарни мутолаа қилинг. Унда ўтаётган кунимизнинг овозини, ислоҳотлар нафасини ҳис этасиз.

 

А.Нарзуллоев, ЎзА