Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги газеталарда...
14:45 / 2022-02-23

Кундалик газеталарни қўлга олиб, варақлар эканмиз, куннинг муҳим ахборот, хабар, мақолаларидан бохабар бўлиш баробарида қалам аҳлининг заҳматли меҳнатини ҳам ҳис этиб турамиз.

 «Янги Ўзбекистон» газетасининг бугунги сонида бир қатор муҳим ва долзарб мақолалар эълон қилинган. «Қорақалпоғистон: кенг кўламли ислоҳотлар самараси», «Елкасига офтоб теккан Янгиҳаётим» саҳифалари фикримизга далил бўла олади. «Комилликнинг белгиси...»,«Ўқитувчининг ойлик даромади – 3000 АҚШ долларига яқин. У шунча пулни оиласидан узоқда, мусофирликда эмас, юртимизда топаяпти» мақолаларида нуқтаи назар ва замондошларимиз қиёфасини кўрасиз. «Қамиш харидоргир маҳсулотга айланмоқда», «Яшил дарахтзорлар ҳавони табиий тозалайдиган ягона восита» мақолалари мароқ билан ўқилади.

«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонидан давлат раҳбарининг «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда «Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ўрин олган. «Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг функционал таҳлилида нималар аниқланди?», «Давлат қарзи тараққиётга хизмат қилади», 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон экспорти кўрсаткичлари билан боғлиқ саҳифа ҳам эътибордан четда қолмайди.

“Kitob dunyosi” сизни руҳий – бадиият олами сари чорлайди. Алберт Эйнштейннинг ҳикматларга тўла ушбу сўзининг ўзи қалбингизни сеҳрлаб қўяди: «Қачондир сизга дунё ва муҳаббатнинг иккисидан бирини танлаш шарт қилиб қўйилса, муҳаббатни танланг! Чунки муҳаббатсиз дунё ҳеч нарсага арзимайди, лекин муҳаббат билан дунёни забт этиш мумкин».

Марина Светаева, Хаял Ризо, Анвар Эминнинг дилбар шеърлари, Асқад Мухтор, Албер Камю, Эркин Самандарнинг ҳикоялари, япон ёзувчиси Харуки Муракамининг «Эҳ, бу кексалик» эссесини маза қилиб ўқийсиз. Газета саҳифаларидан ўрин олган яна бир қатор мақола, суҳбат ва таржималарни ўқиб, кетган вақтингизга ачинмайсиз...

“Hurriyat”да чуқур таҳлилга асосланган мақолалар анчагина. «Янги Ўзбекистоннинг ёруғ одимлари», «Ҳақнинг яқин маслаги», «Хаёлпарастлик эмас, даромад манбаи» каби мақолалар шулар жумласидан бўлиб, уларда янгиланаётган юртимиз қиёфаси акс этганини кўрасиз. Таниқли шоира Зулфия Мўминованинг Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротовага бағишланган шийпонда ёзилган эссесини мароқ билан мутолаа қиласиз. Мунаввара Усмонованинг шеърлари,  Суюндик Мамировнинг «Кулранг бўри» ҳикояси яхши таассурот қолдиради.

“Oʼzbekiston ovozi”да бугунги кун овозини эшитгандек бўласиз. Газета мухбири Гулруҳ Одашбоеванинг «Ишимизга чидашимиз эмас, севишимиз керак» кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатадиган профессионал компания раҳбарлари билан суҳбати,  «Депутатлар ўзгаришларга тайёрми?» саҳифаси,  таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоевнинг Сафар Остоновга бағишланган «Тушга айланган кўз ёши», «Нега учдан кейин кеч?» мақолаларини шунчаки, беэътибор ўқий олмайсиз.

“Milliy tiklanish”ни қўлга олиб, ижодий жамоа катта меҳнат қилганини дарров пайқайсиз. «159-модда учун кураш қизғин кечди ёки «миллий тикланиш»чиларнинг 50 бараварлик жаримага қарши чиққани тўғрисида»ги мақола эътиборингизни тортади. Кейинги беш йилда хизмат кўрсатиш йўналишида 3,5 миллион янги иш ўрни яратилади», «Президент фармони билан 30 мингдан зиёд ногиронлиги бор бўлган болаларни парвариш қилувчи оналар учун 378,4 миллиард сўм ажратилади», «Натижалар қандай?» каби мақолаларда бугунги куннинг муҳим янгиликлари хусусида сўз боради. «Маънавият, маърифат ва ижод кесишган нуқтада зиё пайдо бўлади», «Умидимиз янги вазирдан», «Фарғоналик аёлнинг аянчли тақдири», «Чақмоққа айланган шоир» каби мақолаларда зиё нурлари билан бирга умид, афсус ва ўкинчни кўрасиз...

“Maʼrifat”нинг бугунги сонида тил масаласига алоҳида эътибор қаратилган. «Ҳамма нарсани таржима қилиш, ўзбек тилида ифодалаш шартми!?», «Бадиий таржима: ютуқ ва муаммолар», «Икки соҳилдаги бир миллат тили», «Халқаро она тили байрами: оғриқли саволлар» каби мақолаларда тил ва унинг ўрни,  имкониятлари хусусида фикр юритилади.

“Yoshlar ovozi”– «Молодеж Узбекистана»газетасида эълон қилинган «Камбағалликни қисқартириш: дастур ижроси ва муаммо ечимлари»га бағишланган мақола, «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда замонавий иш услублари жорий этилмоқда»,  «Ўтмишни ёритувчи чироқлар» саҳифалари эътиборни тортади.  «С открытой душой» ҳамда «Помогая другим, помогаеш себе», «Подари махаллле книгу!» саҳифалари руҳида ёшлар қалбига йўл, ватанга муҳаббат туйғулари мужассам.

Бугунги газеталарни ўқинг...

А.НАРЗУЛЛОЕВ, ЎзА