Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги депутат 10 йил аввалги депутатдан кўра яхшироқ шароитда ишлайди
17:04 / 2021-08-30

Парламент ҳақидаги замонавий тасаввурлар тарихи минг йилларга бориб тақалади. Дастлаб Юнон ва Рум, кейинчалик Англия ва Испания парламентаризмга бешик бўлгани тарихан маълум.

Давлатнинг бу бошқарув усулини оддий қилиб “демократия” десак, унинг асоси сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи билан вужудга келган. ЎзА мухбири Фарғона вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов билан айнан миллий парламентимизнинг мустақиллик йилларидаги шаклланиш жараёнлари, бугуни ва эртаси ҳақида суҳбатлашди.

– Парламент сафидаги фаолият даврингизга ҳам икки йил бўлади. Шу қисқа давр ичида бу олий даргоҳдаги муҳим тарихий ўзгаришни нималарда кўряпсиз?

– Сўнгги икки йилда энг катта янгиликлардан бири ва Ўзбекистонда хорижий парламент дипломатияси фаоллашишининг ҳам асосий сабаби – “Электрон парламент” ахборот-мулоқот портали тизими бўлиб турибди. Лойиҳа 3 босқичли, ҳозирда 2-босқич якунланмоқда. Янги 2022 йилдан бошлаб, тўлиқ ишга туширилади. Унда ҳар бир сайловчи ўз депутатининг Олий Мажлисдаги, ҳудуддаги, тадбирлар ва дебатлардаги ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасидаги ташаббуслари билан мажлисларидаги иштироки, фаоллиги, ОАВдаги чиқишлари, умуман, умумий фаолиятини ўзига қулай вақтда онлайн кузатиш ва тўғридан-тўғри чат орқали мурожаат қилиш ҳамда “мурожаатининг тақдири”ни ҳам кузата олиш имконига эга бўлади. Бу вакиллик органларига дохил барча очиқлик индексларига жавоб берадиган биринчи лойиҳа сифатида “парламентаризмда ахборот тизими йўналишининг коммуникатив революцияси”деб баҳоланмоқда.

Яна бири, Ўзбекистонда парламентлараро ҳамкорлик сиёсати ва қонунчилик амалиётидаги халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик мутлақо янгича тус олди. Биргина 2021 йилнинг биринчи ярмида 23 маротаба халқаро делегациялар қабул қилинди ва 6 маротаба чет эл сафарлари амалга оширилди. Парламентар алоқалар географияси кенгайди, тарихда илк бор Бутунжаҳон Парламентлараро иттифоқнинг вице-президенти Ўзбекистондан сайланди (А.Саидов).

Хуллас, эндиликда парламентимиз фуқаролик жамиятининг хоҳиш-талабини амалга оширишга хизмат қилувчи органга айланиш йўлидан дадил боряпти. Ўзгаришлар катта. Аммо, биз тараққиётдан тўхтамаслигимиз, ўз устимизда ишлашимиз, халқ хоҳиш-иродаси йўлида ҳалол ҳаракат қилишимиз керак.

– Сиз парламентаризмнинг “ривожланиш босқичлари” деганда нимани назарда тутяпсиз? Кўпгина манбаларда Миллий парламентаризм шаклланиши уч асосий даврга бўлинади.

– Тўғри, Ўзбекистонда Миллий парламентаризм ривожланиши ҳақида яқин-яқингача яхлит илмий қараш бор эди. Яъни, уч босқичли давр:

дастлабки давр – 1991-1994 йиллар;

иккинчи давр – 1995-2004 йиллар;

учинчи давр – 2005 йилдан ҳозиргача деб қаралган.

Аммо, миллий парламент тарихи ва бугунига қизиққан депутат сифатида сўнгги 1-2 йиллик шахсий тадқиқот ва ўрганишларим натижаси янгича қарашларни очиб берди. Унга кўра, Олий Мажлиснинг ривожланиш-эврилиш даври 4 босқичли бўлиб чиқяпти. Буни қуйдаги гипотезалар орқали асослашга уриниб кўрсам.

Дастлабки давр ўтиш даври парламенти сифатида тарихга муҳрланган. 1991–1994 йилларда Олий Кенгаш деб аталган орган ёш ва янги мамлакатнинг энг асосий қонунларини қабул қилишни гарданига олгани ҳақиқат. Мустақиллик декларацияси, Конституция, Давлат рамзлари билан боғлиқ Қонунлар, сайлов сиёсатига оид қонун ҳужжатлари шулар жумласидан. Илк марта кўппартиявийлик асосидаги демократик сайловлар айнан биринчи даврда ишлаган депутатларнинг самарали фаолияти ҳосиласидир.

Иккинчи давр (1995–2004 йиллар) бир палатали парламент – Олий Мажлис шаклланиши билан тарихда қолгани ҳаммага маълум. Шу даврд аИнсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман институти, 10 дар ортиқ Қўмиталар каби бир қатор янги тузилмалар ташкил топди. Мустақиллик йиллари парламент ҳаётида қолдирган ёрқин изи шуки, қонун ижодкорлиги депутатнинг асосий иш фаолияти мезонига айланди. Бу эса бутун дунё парламентаризми анъаналарига мос келади. Худди шунингдек, парламент назорати институти пойдевори ҳам шу даврда барпо бўлди, десак янглишмайман.

Учинчи давр 2005 йилдан бошлангани ҳам тўғри. Энг муҳими, Ўзбекистонда айнан шу даврда икки палатали парламент ўзи бера олади, холос.

ЎзА мухбири Маъсуджон Сулаймонов суҳбатлашди.