Бугундан Самарқандда яна икки институт ўқув жараёнини масофавий шаклга ўтказди
Республикамиз ҳудудида коронавирус билан касалланиш ҳолати ортаётганлиги, институт талабалари орасида ҳам бундай ҳолатлар аниқланганлиги сабабли Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти 2021 йилнинг 21 апрелидан 14 кунга ўқув жараёнларини масофавий (онлайн) шаклга ўтказди.
Бу ҳақда мазкур институтларнинг ахборот хизматлари хабар берди.
Айни пайтда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган.
ЎзА