Бугундан Озарбайжонда коммендантлик соати жорий этилди
Давлат раҳбари, шунингдек, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилишини ҳам тасдиқлади.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 28 сентябрьдан бошлаб мамлакатда коммендантлик соати ўрнатилиши бўйича фармонни имзолади, деб хабар беради «РИА Новости».
Давлат раҳбари, шунингдек, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилишини ҳам тасдиқлади.
«Президент фармонига кўра мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилади. Президент парламент қарорини тасдиқлади», деди президент ёрдамчиси Ҳикмат Гажиев.
Маълумот учун, 27 сентябрда Озарбайжон Арманистон қуролли кучлари томонидан Тоғли Қорабоғ чегара ҳудуди ўққа тутилгани, тинч аҳолидан қурбонлар берилганини маълум қилганди.
Арманистон томони эса отишмада Озарбайжонни айблаб чиқди.
Арманистон ҳукумати кечанинг ўзида мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилган эди.