Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугундан бошлаб Сирдарёда ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилади
10:53 / 2020-07-10

Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.


Каронавирус касаллигини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Сирдарё вилояти махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, бугун – жорий йилнинг 10 июлидан бошлаб вилоят ҳудудида транспорт воситаларининг туманлараро ҳаракатларига чек қўйилди.

Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу қарорни қабул қилинишидан кўзланган мақсад – коронавирус инфекциясини вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олишга қаратилган. Шунингдек, 10 июлдан бошлаб Гулистон шаҳрига кириш ва чиқиш ҳам вақтинча тўхтатилди.

Гулистон шаҳрига кириш-чиқиш фақатгина иккита йўналиш бўйича яъни, биринчиси Гулистон шаҳри Гулистон кўчасига йўл ўтказгич кўприк орқали ҳамда Гулистон шаҳрига Дўстлик қўрғони орқали Хондамир кўчасига кириб чиқиш ташкил этилган Карантин постлари орқали транспорт воситалари ва йўловчилар дезинфекция қилинган ҳолда киритилиб, чиқарилади. Гулистон шаҳрига бошқа йўналишлардан кириб-чиқиш жойлари тўлиқ ёпилади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, ушбу қўйилган чекловлар ҳамда карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини яна бир маротаба, қатъиян эслатиб ўтди.

Саломатлигингизни қадрига етинг. Ўзингиз ва оилангиз соғлигига бефарқ бўлманг. Уйда қолинг, ўзингиз ва оила аъзоларингизни коронавирус балосидан асранг!