Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Ўзбекистонда 111 нафар бемор коронавирусдан тузалди
20:31 / 2020-04-23

Бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришдилар ва самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар.


Коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган бир пайтда, юртимиз шифокорлари саросимага тушмасдан, ўз қасамёдларига содиқ ҳолда, пандемия билан курашишдек катта масъулиятни зиммаларига олишди. Бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришдилар ва самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар.

Жумладан, Бухоро вилоятидан яна хушхабар: 58 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Эътиборли жиҳати, Бухоро вилоятида бугуннинг ўзида 95 нафар бемор соғайди.

Шундай қилиб, сўнгги уч кун давомида: биринчи кун 96, иккинчи кун 93, бугун эса 111 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 561 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими