Бугун ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади
Баҳрайнда ёшлар ўртасида III Осиё ўйинларининг бугунги дастуридан текбол, кабадди ва волейбол спорт турлари бўйича беллашувлар жой олган. Шунингдек, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади.
Хар бир комплекс мусобақаларда иштирокчи давлатлар байроғининг кўтарилиши тантанали маросимга айланиб кетган. Бугун Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинларида қатнашаётган мамлакатларнинг байроғи кўтарилди. Жумладан, мусобақада 5 та олтин ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бораëтган Ўзбекистон Республикаси байроғи ҳам сарбаланд бўлди.


Маълумот ўрнида: Ўзбекистон спорт делегацияси жами 6 медаль билан 45 та давлат орасида пешқадамлик қилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА