Шу кунларда АҚШ пойтахти Вашингтонга яқин Александрия шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари жамоалари ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.
40 дан зиёд давлатдан 55 та мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар қатнашаётган чемпионатда жорий йил Ўзбекистонда шахмат бўйича “Мактаблар лигаси” мусобақасида ғолибликни қўлга киритган “Wisdom” жамоаси Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ортда қолга 2 та тур ўйинлари натижасига кўра, битта ғалаба ва битта мағлубият ҳолатида “Wisdom” жамоаси 2 очко билан 55 та жамоа орасида қўшимча кўрсаткичларга кўра, 34-қаторда бормоқда.
Чемпионатда қатнашаётган 11 та жамоа 4 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 6 та жамоа 3 очкога эга, 18 та жамоа ҳисобида 2 очко мавжуд.

Бугун, 4 август куни мусобақанинг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Шерали Равшанов, Орият Обиджонов, Мадинабону Халилова ва Сарвиноз Бекмуратовадан иборат Ўзбекистон жамоаси Грузиянинг “Kutaisi School 41” жамоаси билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, 8 та турдан иборат бўлган жаҳон чемпионати мусобақалари 6 августга қадар ўтказилади.
Т.Рўзиев, ЎзА