Бугун ёш полвонларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди
Иорданияда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги полвонлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Чемпионатнинг илк баҳсларини юнон-рум курашчилари бошлаб беради.
Юнон-рум кураши баҳсларининг илк кунида 5 та вазн тоифасида саралаш беллашувлари ўтказилади ва унда Ҳусниддин Абдукаримов (-48кг), Сардор Холмурзаев(-55кг), Фаёзбек Эшмирзаев (-65кг), Шоҳжаҳон Шавкатов(-80кг) ва Саидамир Неъматов (-110кг) каби полвонларимиз гиламга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА