Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун “UzChess Cup-2025” 2-турида Синдоров – Абдусатторов куч синашади
10:56 / 2025-06-20

Пойтахтимизда давом этаётган “UzChess Cup-2025” халқаро турнирининг 1-тур ўйинлари ортда қолди.

“Masters" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Шамсиддин Воҳидовни, Жавоҳир Синдоров қора доналарда Ян Непомняший(ФИДЕ)ни мағлубиятга учратган бўлса, турнирнинг ўтган йилги ғолиби Нодирбек Ёқуббоев оқ доналарда ҳиндистонлик Аржун Эригайсига имкониятни бой бериб қўйди.  

Ушбу турда Аравиндх Читхамбарам(Ҳиндистон) Праггнанандхаа(Ҳиндистон), Пархам Магсудлу(Эрон) – Ричард Раппорт(Венгрия) ўртасидаги ўйинларда муроса йўли танланди.  

“Challengers” гуруҳида ўтган 1-тур баҳсларида Николас Теодороу(Германия) – Эндрю Ҳонг(АҚШ) 0,5:0,5; Муҳаммадзоҳид Суяров – Ма Сун(Хитой) 0,5:0,5; Виталий Сивук(Швеция) – Василий Иванчук(Украина) 1:0;  Муҳиддин Мадаминов(Ўзбекистон) – Нижат Абасов(Озарбайжон) 1:0; Гулруҳбегим Тоҳиржонова(Ўзбекистон) – Жаҳонгир Воҳидов(Ўзбекистон) 0,5:0,5 натижалари қайд этилди.  

“Futures” гуруҳида ўтган 6 та ўйиннинг 1 таси ғалаба, 4 таси тенглик ҳолатида поёнига етди. Туркманистонлик Сапармурат Атабаев оқ доналарда испаниялик Алан Пичотни енгган вазиятда Евгений Алексеев(Исроил) – Саидакбар Сайдалиев(Ўзбекистон), Ҳумоюн Бекмуратов(Ўзбекистон) – Ортиқ Ниғматов(Ўзбекистон), Клементий Сичев(ФИДЕ) – Борис Чаталбашев(Дания), Роберт Рук(Венгрия) – Абдумалик Абдусалимов(Ўзбекистон) қарама-қаршилигидаги ўйинларда томонлар 0,5 очкодан бўлишиб олди.  

Бугун, 20 июнь куни мукофот жамғармаси 121 минг 500 АҚШ долларидан иборат турнирнинг 2-тур ўйинлари кечагидан-да қизиқарли бўлиши ҳар бир гуруҳдаги кучлилар рўбарў келаётганидан ҳам кўриш мумкин. Масалан, “Masters" гуруҳида Праггнанандхаа(Ҳиндистон) – Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдоров – Нодирбек Абдусатторов, Эригайси – Магсудлу “дуэл”лари, “Challengers” гуруҳида Абасов – Тоҳиржонова ва Иванчук – Муҳиддинов ўртасидаги ўйинлар мутахассислар, мухлислар эътиборида бўлиши шубҳасиз.  

Эслатиб ўтамиз, 9 та турдан иборат турнир 27 июнга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев, ЎзА