Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун уч нафар велоспортчимиз қитъа чемпионлиги учун стартга чиқади
08:32 / 2026-02-06

Саудия Арабистонининг Ал-Қосим вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 3 нафар спортчимиз баҳсларга киришади.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, бугун 6 февраль куни чемпионати доирасида ёшлар (15,8 км.),U23  (24,6 км.) ва катталар (31 км.) тоифасида шахсий таъқиб пойгаси дастурлари бўлиб ўтади. Унда Роксана Ҳикматова (ёшлар), Бегзод Баҳодиров (U23) ва Никита Светков (катталар) каби велоспортчиларимиз иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, қитъа биринчилигининг қизлар ўртасидаги U23 ёш тоифасида ўтганган беллашувларда Асал Ризаева яккалик таъқиб пойгаси дастурида терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини келтирди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА