Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон кубогидаги илк жангларини ўтказади
12:30 / 2025-03-31

Бугун, 31 март куни Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган World Boxing ташкилоти шафелигидаги Жаҳон кубоги баҳслари старт олади.

Нуфузли мусобақада 20 га яқин давлатдан жаҳон чемпионлари, Олимпия ўйинлари совриндорлари ва тажрибали чарм қўлқоп усталари иштирок этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббий Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигида 10 нафар боксчи билан юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Кеча Жаҳон кубоги олдидан техник комиссия йиғилиши ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Бугун саралаш босқичининг илк кунида уч нафар боксчимиз рингга чиқади:

-55 кг: 2019-йилги жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари иштирокчиси Миразизбек Мирзахалилов швециялик Небил Ибраҳимга қарши жанг қилади.

-70 кг: Иқболжон Холдаров полшалик Дамиан Дуркач билан баҳс олиб боради.

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев италиялик Алфред Коммей билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубоги мусобақалари Ўзбекистон вақти билан 31 мартдан 1 апрелга ўтар кечаси бошланади ва 5 апрелга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА