Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кунини нишонлаган ва референдумда иштирок этган ёшлар
22:33 / 2023-04-30

Ўзбекистон халқи ҳаётида муҳим аҳамиятга эга, келажагимиз, ҳақ-ҳуқуқларимизни белгилашга асос бўлган референдумда овоз бериш жараёни якунланди.

Бугунги сиёсий жараёнда Сурхондарё вилоятининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош энг олис Сариосиё туманининг эртанги кунига бефарқ бўлмаган фуқаролари ҳам овоз бериш жараёнида фаол иштирок этди.  

Фуқароларнинг овоз беришлари учун 72 та сайлов участкасида барча шароит яратилди. Бугунги кун туманда истиқомат қилувчи 8 нафар ёшнинг умр саҳифасида ҳам унутилмас кун бўлиб муҳрланди. Улар бугун ҳам туғилган кунини нишонлади ҳам илк маротаба овоз бериш жараёнларида иштирок этиб, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланди.  

–  Биз шу Ватанда яшаймиз, келажагимиз, умидларимиз, орзу-мақсадларимиз шу юрт билан боғлиқ, – дейди Рухшона Абдураҳмонова. – Шу боис ҳам бугунги сиёсий жараёнда иштирок этдик ва референдумда овоз бердик. Ватанимиз бой маданий меросга эга, тарихда бу ўлка турли синовларга дуч келган ва уларни енгиб ўтиб, ҳамиша ривожланиш йўлида олға одимлаган. Биз, келажак эгаларининг овозимиз муҳимлиги ва Ўзбекистон келажагини биргаликда яратишимизни англаб, шу кунни кутдим. Бугун 18 ёшга тўлдим ва овоз бердим. Бу йилги туғилган куним байрамга айланиб кетди.  

Туғилган кунини нишонлаётган ва илк маротаба сайловда иштирок этиб ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда овоз бераётган ёшларга сайлов комиссияси ва Сариосиё тумани ҳокимлиги томонидан совғалар тарқатилди.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу янги таҳрирдаги Конституцияда аҳолининг барча қатламлари, у аёл бўладими, нуроний, болалар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар, хориждаги ватандошларимиз, ҳаттоки маҳкумлар, судланган шахслар – барчанинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобга олинган.  

Б.МЕЛИҚУЛОВА, ЎзА