Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Владимир Норов
14:40 / 2022-08-31

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов 1955 йил 31 августда Бухоро вилоятида туғилган.

Владимир Норов 1976 йил Бухоро педагогика институтини, 1985 йил Москва Ички ишлар вазирлиги академиясини тугатган. У 1978-1992 йилларда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. 1993-1995 йилларда Президент Девони халқаро ҳуқуқ хизмати эксперти, консультанти бўлган.

Владимир Норов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, қатор давлатларда мамлакатимизнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби бўлган. 2021-2022 йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари вазифасида ишлаган. 2022 йилнинг 27 апрелидан буён Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи лавозимида меҳнат қилмоқда.

Владимир Норов 2003 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!