Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Темирқул Рўзиев
14:38 / 2021-06-16

Халқаро математика мактаби директори, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Темирқул Рўзиев 1964 йил 16 июнь куни Қоракўл туманида туғилган.

Темирқул Рўзиев меҳнат фаолиятини Халқ таълими бўлимида мутахассис сифатида бошлаб, салкам 20 йил давомида Қоракўл тумани иқтидорли болалар мактаб интернатида тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

Темир Рўзиев 2010 йилдан бошлаб ҳозирги вақтга қадар 52-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби ва 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати номлари билан фаолият юритган Халқаро математика мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, у ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ҳамдир.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.

 

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

 

Сайтимизни кузатиб боринг!