Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Шоазим Миноваров
10:52 / 2021-08-01

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров 1951 йил 1 августда Тошкент шаҳрида туғилган.

Шоазим Миноваров меҳнат фаолияти давомида турли масъул вазифаларда фаолият юритиб келмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Ўзбекистоннинг Мисрдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси каби лавозимларда хизмат қилган. Шунингдек, 2015 йилда ташкил этилган Тошкент Француз альянсига 2017 йилгача раҳбарлик қилган.

 У 2017 йил Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Франция ҳукуматининг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

Шоазим Миноваров маҳоратли таржимон сифатида ҳам эътироф этилади. У ХХ аср француз адабиётининг Нобель мукофотига сазовор вакиллари – Франсуа Мориакнинг “Илонлар комида”, Жан-Мари Гюстав Ле Клезионинг “Мондо”, Патрик Модианонинг “Тўй саёҳати” ҳамда инглиз мумтоз адабиёти вакили Чарльз Диккенснинг “Катта умидлар” асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Шунингдек, Эркин Аъзамнинг “Шовқин” романи, “Пакананинг ошиқ кўнгли” қиссаси, “Ёзувчи” ва “Аралашқўрғон” ҳикояларини француз тилига ўгирган.

Шоазим Миноваров 2020 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан билан мукофотланган.

***

P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!