Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Шерзод Тошматов
12:03 / 2023-06-05

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов 1979 йил 5 июнь куни таваллуд топган.

Етакчи спорт менежери сифатида шаклланган Шерзод Тошматов мамлакатимизда муай-тай, бокс, таэквондо спорт турлари ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Фаолияти мобайнида Ўзбекистон муай-тай федерацияси раиси, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари вазифаларида меҳнат қилди.  

Боксчиларимизнинг 2016 йилги Рио Олимпиадасида тарихий натижа қайд этишида, 2015-2018 йиллар мобайнида чарм қўлқоп усталаримизнинг жаҳон ва қитъа чемпионатларида зафар қучишида, юртимизда "Uzbek Tigers" бокс жамоасининг ташкил этилишида Шерзод Тошматовнинг алоҳида хизматлари бор.

2019 йилдан Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси вазифасини бажариб келаётган Шерзод Тошматов етакчилигидаги мамлакатимиз таэквондочилари қитъа ва жаҳон чемпионатларида, Олимпия ўйинларида тарихий ғалабаларга эришди. Хусусан, Улуғбек Рашитов, Светлана Осипова сингари ўнлаб номдор таэквондочилар авлоди халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини улуғлаб келмоқда.

Шерзод Тошматов давлатимиз томонидан "Меҳнат шуҳрати" ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.  

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.  

 

E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru  

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37