«Янги Ўзбекистон» ва «Правда востока» газеталари таҳририяти” ДК бош муҳаррири Салим Дониёров 1970 йил 8 июнда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.Салим Дониёров 1992 йил Москва давлат педагогика университетини, 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Олий бизнес мактабини тамомлаган. Шунингдек, у филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари бирлашган таҳририятида мухбир сифатида бошлаган. 2007 йилда «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари бирлашган таҳририяти етакчи координатори, бош муҳаррир ўринбосари этиб тайинланди. 2011 йилдан бошлаб ўриндошлик асосида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида лойиҳа раҳбари, 2017 йил февраль ойидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бош инспектори, 2018 йил январь ойидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати шўъба мудири, 2018 йил 23 майдан «Правда Востока» газетаси таҳририяти» ДК бош муҳаррири лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
У 2020 йил 5 январдан «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» ДК бош муҳаррири этиб тайинланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37