Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Раҳмат Маматов
10:36 / 2021-12-10

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Раҳмат Маматов 1967 йил 10 декабрда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган.

Раҳмат Маматов меҳнат фаолияти давомида масъул лавозимларда ишлаб келмоқда. Хусусан, Нишон тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи, Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси бўлинма бошлиғи, Қарши шаҳар ИИБ Жиноят-қидирув бўлинмаси бошлиғи, Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 1-бўлим бошлиғи, Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят-қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бўлим бошлиғи, Баҳористон, Яккабоғ, Қарши туманлари, Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти Халқ қабулхонаси мудири, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Республика маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси лавозимларида фаолият юритган.

Раҳмат Маматов 2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида ишлаб келмоқда. У 2019 йилда “Мардлик” ордени билан тақдирланган.