Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Озод Шарафиддинов (хотира)
11:00 / 2022-03-01

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, "Буюк хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати" орденлари соҳиби Озод Шарафиддинов 1929 йил 1 мартда Қўқон шаҳри яқинидаги Охунқайнар қишлоғида туғилган.

Озод Шарафиддинов 1951 йил Ўрта Осиё Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тугатган. 1951-1954 йиллар Москвадаги жаҳон адабиёти институтининг аспирантурасида ўқиган. 1955 йил «Урушдан кейинги ўзбек поэмачилиги» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Озод Шарафиддинов ўзбек адабий жараёнидаги ҳолатларни «Талант – халқ мулки» (1979), «Адабиёт – ҳаёт дарслиги» (1981), «Гўзаллик излаб» (1985), «Ҳақиқатга садоқат» (1988), «Сардафтар саҳифалари» (1999), «Президент» (2003) сингари асарларида акс эттирди.

Мустақиллик йилларида О.Шарафиддинов ҳам адабий танқидчи, ҳам таржимон, ҳам жамоат арбоби сифатида улкан ишларни амалга оширди. «Чўлпон» (1991), «Чўлпонни англаш» (1994) китоблари, «Эътиқодимни нега ўзгартирдим» (1997) асарларида мунаққиднинг эстетик принциплари акс этган.

Озод Шарафиддинов ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталаригача Ўзбекистон Миллий университетида профессор бўлди. Шунингдек, «Тафаккур» журнали бош муҳаррир ўринбосари, «Жаҳон адабиёти» журналида бош муҳаррир вазифасида ишлаган.

Озод Шарафиддинов 2005 йил 4 октябрда вафот этди.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail:pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!