Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 1972 йил 7 июнда Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган.
Н. Турсунов 1994 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтини, 1999 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаб, кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан, 2010-2017 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2017 йил октабр ойидан 2018 йил июнига қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида, 2018-2021 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фолият юритган.
2021 йил 8 ноябрдан Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келмоқда.
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37