Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов 1972 йил 7 июнда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган.
Нормат Турсунов 1994 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтини, 1999 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1994 йил Тошкент шаҳрининг Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа тумани) тумани давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.
2010 йилдан 2021 йилгача Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Нормат Турсунов 2021 йил 8 ноябрдан буён Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритмоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!