Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Муҳаммаджон Обидов
09:27 / 2021-04-16

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов 1951 йил 16 апрелда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган.

М.Обидов 1973 йили Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини талабалик даврида республика телевидениесининг “Ёшлик” студиясидан бошлаган. Кейинчалик бир қатор марказий нашрларда, телевиденияда самарали фаолият олиб борди. Бир неча китоблари нашр этилди.

У 2004 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлимига раислик қилиб келмоқда. Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби вазифасида ишлаган. Айни пайтда “Фарғона ҳақиқати“ – “Ферганская правда“ газеталарининг бош муҳаррири вазифасида ишламоқда. Унинг ташаббуси билан фарғоналик журналистларнинг юртимиз вилоятларидаги журналистлари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Россия, Жанубий Корея ва Хитой давлатлари билан Фарғона вилояти журналистларининг дўстона алоқалари ўрнатилиб, тажриба алмашишлар олиб борилмоқда.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!