Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Минҳожиддин Мирзо
09:49 / 2022-07-30

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Минҳожиддин Мирзо 1965 йил 30 июлда Андижон шаҳрида туғилган.

У 1990 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. Минҳожиддин Мирзо меҳнат фаолияти давомида қатор давлат идораларида, ижодий жамоаларда масъул лавозимларда ишлаган.

Хусусан, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши раҳбари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари, Маданият ва спорт ишлари вазири, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Президент матбуот хизматида бўлим бошлиғи лавозимларида хизмат қилди.

Ижодкорнинг “Нилуфар”, “Висол хабари”, “Юлдузим”, “Кўнглим куртаклари”, “Гуллаш пайти келди, боғларим” шеърий тўпламлари, “Саодатга элтувчи қудратли куч” эсселар тўплами чоп этилган. Бобораҳим Машрабга бағишланган “Қайғу гули”, Амир Темур сийратига доир “Соҳибқирон ёғдуси”, Бобур ҳақидаги “Соғинч салтанати” достонлари нашр этилган.

Минҳожиддин Мирзо 1999 йили “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!