Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Комил Юсупов
13:04 / 2021-12-20

"Эл-юрт ҳурмати", "Соғлом авлод учун" орденлари ҳамда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони соҳиби Комил Юсупов 1957 йил 20 декабрда Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган.

Комил Юсупов самбо ва дзюдо бўйича ўнлаб халқаро турнирлар ғолиби, бир неча бор мамлакат чемпиони, 1980 йилги Москва олимпиадаси қатнашчилигига номзод бўлган. У катта спортдаги фаолиятидан сўнг давлат идораларида масъул вазифаларда меҳнат қилди.

Қатор йиллар мобайнида Ўзбекистон дзюдо, кураш федерациялари раиси, мамлакат ёшлар ташкилоти раҳбари, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари, раиси вазифаларида ишлади.

1998-2014 йиллари Халқаро кураш ассоциацияси президенти сифатида миллий спортимиз курашнинг халқаро майдондаги ривожига ҳисса қўшди. Курашнинг Осиё ўйинларига ва унинг тизимидаги мусобақалар дастуридан ўрин олишда фидойилик кўрсатди.

Комил Юсупов “Эл-юрт ҳурмати”, “Соғлом авлод учун” орденлари ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони соҳиби. Шунингдек, “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси”, “Меҳнат фахрийси” каби мукофотларга сазовор бўлди.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @muloqotpochta_bot

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

 

Сайтимизни кузатиб боринг!