Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Ҳусан Эрматов
12:10 / 2025-12-12

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Ишонч» ва «Ишонч – Доверие» газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов 1969 йил 12 декабрда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган.

Ҳусан Эрматов ТошДУнинг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тугатган.  

Меҳнат фаолияти давомида «Ўзбекистон овози» газетаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ишлаган. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати раҳбари ҳам бўлган.

Ҳозирда Ҳусан Эрматов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳамда «Ишонч» ва «Ишонч – Доверие» газеталари бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ижодкорнинг «Миллат байроғи», «Овора», «Нобель мукофоти совриндорлари» (адабиёт ва тинчлик йўналишларида), «Сокин дарё мавжлари» каби сиёсий ва маърифий, бадиий ва тадқиқот асарлари чоп этилган. Шунингдек, у «Из», «Бунёдкорлик эпопеяси» каби бир қатор ҳужжатли фильмлар муаллифидир.

Ҳусан Эрматов бир қатор давлат мукофотлари билан тақдирланган. Жумладан, «Шуҳрат» медали ва «Дўстлик» ордени билан мукофотланган. Шу билан бирга, «Олтин қалам» миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиби ҳисобланади.

***

Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.  

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.  

Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov    

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru