Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Ҳусан Эрматов
11:19 / 2022-12-12

“Ишонч” ва “Ишонч – Доверие” газеталари бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси Ҳусан Эрматов 1969 йил 12 декабрда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган.

Ҳусан Эрматов 1996 йил ТошДУнинг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факултетини тугатган. У меҳнат фаолияти давомида “Ўзбекистон овози” газетаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ишлаган.

“Ишонч” ва “Ишонч – Доверие” газеталари бош муҳаррири сифатида иш бошлашидан олдин Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати раҳбари бўлган.

Ижодкорнинг “Миллат байроғи” (эсселар) ва “Нобель мукофоти совриндорлари” китоблари чоп этилган.

***

P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!