Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Хайриддин Султонов
14:30 / 2022-01-19

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер, таниқли адиб Хайриддин Султонов 1956 йил 19 январда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган.

Хайриддин Султонов 1978 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тугатган. Меҳнат фаолиятини “Гулистон” журналида бошлаб, кейин “Ёшлик” журналида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида фаолият кўрсатди.

Адибнинг “Қуёш барчага баробар”, “Бир оқшом эртаги”, “Онамнинг юрти”, “Умр эса ўтмоқда”, “Бобурнинг тушлари”, “Бобурийнома” маърифий романи, “Тўқчилик ва йўқчилик”, “Саодат соҳили”, “Навоий – 30” каби насрий китоблари нашр этилди. Шунингдек, у “Чангак”, “Мозийдан бир саҳифа”, “Меҳробдан чаён” каби видеофильмлар, “Тушларимда кўриб йиғлайман”, “Ёлғиз ёдгорим” каби бадиий ва ҳужжатли фильмлар сценарийлари муаллифидир.

Хайриддин Султонов моҳир таржимон сифатида А.Сент-Экзюпери, Ю.Нагибин, В.Шукшин, В.Распутин, А.Якубан, С.Цвигун, О.Ипатова каби адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Хайриддин Султонов 1996 йил “Шуҳрат” медали, 2003 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2006 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони ҳамда 2016 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @muloqotpochta_bot

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!